1

Сурхондарёдаги кураш байрамига ХКА президентининг ташрифи кутилмоқда

СПОРТ 09.04.2021, 11:39
Теглар: Сурхондарё, Ҳайдар Фармон, ХКА президенти
Сурхондарёдаги кураш байрамига ХКА президентининг ташрифи кутилмоқда

Хабарингиз бор, 9-12 апрель кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнир бўлиб ўтади.

Гарчи бутун дунёда пандемик вазият ҳукм сураётган бўлишига қарамай Термиз гиламларида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этиш учун сайёрамизнинг тўрт қитъасидаги 30га яқин давлатдан 105 нафар иштирокчи юртимизга келмоқда.

Бугун тунда ва кундузи Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида бир қатор делегациялар кутиб олинди. Жумладан, мамлакатимизга етиб келган меҳмонлар сафида кураш ва спорт оламининг юқори мартабали вакиллари ҳам борлиги Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирининг нуфузи юқори эканлигини билдиради.

Хусусан, Доминикан Республикаси кураш федерацияси президенти Жейми Казанова, Конго Демократик Республикасидан Франсис Яфали, полшалик Ян Андре Гржегорчик, Руминиядан ҳақиқий кураш фидойиси Наим Белгин (унинг матбуот анжуманида айрим саволларга ўзбек тилида жавоб беришга ҳаракат қилгани ва саволларни таржимонсиз тушунгани кўпчиликни ҳайратга солди), Озарбайжон вакили Мобил Хусейнов ва бошқалар Тошкент халқаро аэропортида муносиб тарзда кутиб олинди.

Мусобақанинг энг мартабали меҳмони, Халқаро кураш ассоциацияси президенти ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши қошидаги Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон ҳам эртага юртимизга етиб келади. Юқори мартабали меҳмонга Халқаро кураш ассоциациясининг 5 нафар техник директори ҳамроҳлик қилиши режалаштирилган.

Юртимизга ташрифи давомида жаноб Фармон билан мамлакатимиз спорти мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилиши режалаштирилган. Унда кураш спортини бутун дунёда кенг оммалаштириш ва ривожлантириш, уни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Шу билан бирга фахрий меҳмон билан 2025 йили Тошкентда ташкил этиладиган IV ёшлар ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик масалаларида ҳам ўзаро фикр алмашилади.

Шарҳлар

Сурхондарёда аҳоли турар жойига айиқ келиб қолган

15.05.2024, 16:39

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумот берди. 15...
Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

10.05.2024, 16:50

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.Қайд этилишича, “Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини...
Сурхондарёда кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди (видео)

07.05.2024, 15:13

Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30...
Сурхондарёда иккита машина ўртасида автоҳалокат содир бўлди

06.05.2024, 16:59

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.Ҳолат 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1