АсосийJamiyat

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши маълум қилинди

'Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши маълум қилинди'ning rasmi

Президентнинг 27.03.2021 йилдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Маълум бўлишича, қарорда қуйидагилар тасдиқланди:

- 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги мақсадли параметрлар;

- 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлар.

Қайд этилишича, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурларга қуйидагилар киритилган:

- «Ҳар бир оила − тадбиркор» дастури;

- Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, шунингдек хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари;

- Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури;

- Бандликка кўмаклашиш дастури.

Таъкидланишича, 1 апрелдан бошлаб:

- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

-кредит олишга талабгорларга «Агробанк» АТБ, АТ «Халк банки» ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;

- кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан (ишлар бажарилганидан) сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

- «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

Шунигдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун:

- Молия вазирлиги 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан «Агробанк» АТБга − 700 миллиард сўм, «Микрокредитбанк» АТБга − 400 миллиард сўм ва АТ «Халқ банк»га − 200 миллиард сўм йўналтиради;

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси уч йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга:

- ваколатли банкларга 1,6 триллион сўмлик кредит ресурслари ажратилишини таъминлайди;

-АТ «Алоқабанк»ка − асаларичиликни ривожлантириш учун 5 миллион АҚШ доллари эквивалентида ва «Туронбанк» АТБга тадбиркорлик субъектларининг 10 сотихдан кам бўлмаган майдонларда лимончиликни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилишини таъминлайди.

Бошқа янгиликлар