ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 9 апрель куни соат 10:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида содир бўлган.
"Ласетти" бошқариб келаётган 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.М., "Дамас" бошқариб келаётган 1990 йилда туғилган Р.Ф. ва 1978 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.






