АсосийJamiyat

Сурхондарёда 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига теккан шасхга чора кўрилади - Сенат

'Сурхондарёда 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига теккан шасхга чора кўрилади - Сенат'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига теккан шасхга нисбатан қонуний чора кўрилиши назоратга олинди. Бу ҳақда юқори палатада 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жабрланувчи қизнинг ота-онаси адолатни қарор топтириш, жиноятни амалга оширган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб бир йилдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБга ва бошқа маъмурий идораларга қилган барча мурожаатлари эътиборсиз қодирилган.

Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан мазкур воқеа бўйича сифатсиз текширишлар ўтказилгани, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар қабул қилингани ҳамда жиноятни амалга оширган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИО ФМБда фаолият юритиши, шу сабаб иш «босди-босди» қилиб келинаётгани ота-онанинг сўнгги чора сифатида Сенатга мурожаат қилишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январь ойида 16 ёшли вояга етмаган (мактаб ўқувчиси) қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, номусига теккан. Ачинарлиси, у 2020 йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, такроран куч ишлатиб номусига тегади.

Шу билан бирга, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан қарийб 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чоралар кўрилмай келинмоқда.

Бошқа янгиликлар