АсосийJamiyat

Даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга кўмаклашувчи жамғарма ташкил қилинади

'Даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга кўмаклашувчи жамғарма ташкил қилинади'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

➖ беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;

➖ касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишга;

➖ беморларга республикадаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилишга.

    Бошқа янгиликлар