1

Фарғоналик фуқаро аризасини қайтариб олиш учун 2000 АҚШ доллари талаб қилди

ЖИНОЯТ 09.04.2021, 19:36
Фарғоналик фуқаро аризасини қайтариб олиш учун 2000 АҚШ доллари талаб қилди

Фарғона вилоятида фуқаро аризасини қайтариб олиши учун 2000 АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

6 апрель куни  47 ёшли  Ирода А., Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 ёшли Гулжаҳон У., келинойиси 27 ёшли Шаҳноза У., билан биргаликда унинг жияни 37 ёшли Акмалжон К.,нинг ҳаракатлари устидан арз қилган, ушбу аризани қайтариб олишлари эвазига  
2 000 АҚШ доллар беришини талаб қилиб, пулларни бермаса жиноий жавобгар қилдириш билан қўрқитаётганлигини ва уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, шу куни Гулжаҳон У., Шаҳноза У., билан Ирода А.,дан товламачилик йўли билан 2 000 АҚШ доллар пул маблағларини олаётганларида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Гулжаҳон У., ва Шаҳноза У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Тергов ҳаракатлари давомида юқорида келтирилган Акмалжон К.,нинг ҳаракатлари (Гулжаҳон У., ва Шаҳноза У.,лар келтирилган важлар) юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий  баҳо берилиши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1