Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги икки объектда ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, 9 апрель куни соат 18:49 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Навбаҳор кўчаси «Чархи Комолон» МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехида ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 18:55 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 19:14 да ўраб олиниб, 19:25 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.






