АсосийJamiyat

Жиззахда юк ҳамда икки енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор (видео)

'Жиззахда юк ҳамда икки енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор (видео)'ning rasmi

Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафари оғир тан жароҳати олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 14:30 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ўтган халқаро Тошкент – Термиз йўналишидаги “М-39” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Маълум қилинишича, KMC русумли юк автомобили бошқарувидаги ҳайдовчи ўзидан олдинги Lacetti русумидаги автомобилнинг орқа қисмига урилиши оқибатида Lacetti  қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 русумидаги автомобиль билан тўқнашиб пастликка тушиб кетган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олиб, 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Бошқа янгиликлар