АсосийJamiyat

"Наврўз" биноси пойдевори 27 см.га қийшайган — Қурилиш вазирлиги

'"Наврўз" биноси пойдевори 27 см.га қийшайган — Қурилиш вазирлиги'ning rasmi

"Наврўз" биноси пойдевори остига узоқ йиллар давомида намлик ўтганлиги сабабли 27 смга қийшайган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар бермоқда. 

Мамлакатимиз ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашганлиги сабабли сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфсизлигини ҳамда бино, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш катта аҳамият касб этади.

Бино ва иншоотларнинг мавжудлик даври мобайнида инновацион технологияларни қўллаш орқали:

  • Хавфсизлигини, конструктив мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилиги;
  • сейсмик хавфсизлиги ва мустаҳкамлиги;
  • фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги;
  • саломатлик ва атроф-муҳит муҳофазасини;
  • имкониятлари чекланган шахсларнинг фойдаланиши мумкинлигини;
  • энергия тежамкорлигини оширишни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тошкент шаҳрининг қиёфасини замонавий, илғор шаҳарсозлик ва архитектура талабларига ҳамда дунёнинг ривожланган давлатлари стандартларига мос бўлган янги инновацион технология ва ечимлар, шунингдек, шаҳарсозлик ютуқларини қўллаш орқали кўп турдаги бинолар қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда. Жумладан, "Наврўз" комплексини ҳам замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талаблари асосида реконструкция қилиш мақсадида батафсил техник кўрикдан ўтказилган.

"Наврўз" комплекси 1980 йилларда ўша даврнинг техник регламентлари, шаҳарсозлик талаблари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилган.

Техник кўрик натижаларига кўра:

  • бино пойдевори остига узоқ йиллар давомида намлик ўтганлиги сабабли 27 смга қийшайган;
  • асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг мавжуд ҳолати уларда катта ҳажмдаги кучайтириш ишларини амалга оширишни тақазо қилади;
  • ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва энергия тежамкорлигини ошириш чораларини кўриш талаб қилинади.

Қайд этилган тадбирларни амалга ошириш ҳисоб-китобларга кўра катта маблағларни талаб қилмоқда ва иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ эмаслиги кўринди.

Шу сабабли:

  • аҳоли хавфсизлиги;
  • конструктив мустаҳкамлиги ва барқарорлиги;
  • сейсмик хавфсизлиги ва мустаҳкамлиги;
  • ёнғин хавфсизлиги;
  • саломатлик ва атроф-муҳит муҳофазасини;
  • имкониятлари чекланган шахсларнинг фойдаланиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда

"Наврўз" комплекси ўрнида барча техник ва замонавий қурилиш талабларига жавоб берадиган янги иншоот яъни кутубхона барпо этилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки охирги йилларда "Наврўз" мажмуаси техник жиҳатдан талабга жавоб бермаганлиги инобатга олиниб, фаолияти тўхтатилган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар