АсосийJamiyat

«Тошкент метрополитени» раҳбарияти метро эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатлангани учун узр сўради

'«Тошкент метрополитени» раҳбарияти метро эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатлангани учун узр сўради'ning rasmi

«Тошкент метрополитени» УК кеча Чилонзор йўналишидаги Пушкин ва Буюк ипак йўли метро бекатлари оралиғида вагоннинг эшигини ёпмаган ҳолда ҳаракатланиш ҳолати бўйича изоҳ берди.

Фақат рус тилида эълон қилинган хабарда айтилишича, ўтказилган хизмат текшируви натижасида электр ҳаракатланувчи таркибнинг машинисти, электрик-чилангари ва катта устаси эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Шунингдек, электр базаси бошлиғининг электр ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш бўйича ўринбосари иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилган.

Ўтган галгидан фарқли ўлароқ бу сафар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Тelegram-каналида эълон қилинган хабар сўнггида «Тошкент метрополитени» УК раҳбарияти мазкур воқеа учун узр сўраган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар