Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудларидан бироз салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 7-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.






