Ўзбекистон тозалик воситалари билан 100 фоиз қамраб олинган 11 мамлакат қаторида

ЖАМИЯТ 24.02.2016, 16:45
Ўзбекистон тозалик воситалари билан 100 фоиз қамраб олинган 11 мамлакат қаторида

Тозалик, поклик инсон саломатлигини асрайди, атрофга кўрк бағишлайди. Бундай муҳитни яратишда кимёвий ювиш воситалари муҳим ўрин тутади. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аҳолининг санитария воситаларидан фойдаланиш имкониятини ўрганиб боради.

2015 йилда ўтказилган ана шундай тадқиқот натижаларига кўра, дунёда фақатгина ўн бир мамлакатда аҳоли тозалик воситалари билан юз фоиз қамраб олинган экан. Австрия, Бельгия, АҚШ, Италия, Япония каби бу давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 

Замонавий гипермаркет, супермаркет, минимаркет ва бошқа савдо мажмуаларига кирган ҳар бир харидор кимёвий ювиш воситалари териб қўйилган расталар олдидан бефарқ ўта олмайди. 

Замонавий дизайн асосида қадоқланган маҳсулотлар қадоғининг ўзиёқ ишлаб чиқариш жараёнида қанчалик изланиш олиб борилганини яққол ифода этади. Уларнинг қадоғига маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича барча тавсиялар, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш тартиблари битилган. Ишлаб чиқарувчи ҳақида эса аниқ маълумот олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1