Бугун тадбиркор ва кичик бизнес вакиллари фаолият юритиши, инвестицияларни жалб қилиш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилган. Шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш механизми мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 май кунидаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлар учун кафолатли муҳит яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижросини тезкорлик билан таъминлаб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
- Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 05.01.2021 йилдаги ижро ҳужжатига қарздор Ободонлаштириш бошқармасидан ундирувчи “STAR-ARCH” МЧЖ фойдасига 168 млн. сўм;
- Қоракўл туманлараро судининг 15.02.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ободонлаштириш бошқармасидан ундирувчи “ARXITEKTOR STORY PROYEKT” хусусий корхонаси фойдасига 76,4 млн. сўм;
- Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 05.01.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Нефтгаз корхонасидан ундирувчи Қоракўл ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги фойдасига фойдасига 272,7 млн сўм ундириб берилиши таъминланди.
Ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.