АсосийЖАМИЯТ

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингар...

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикада баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқдан юқори бўлмайди.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 18-20° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар