АсосийSport

Президент соврини учун ўтказилган халқаро турнир якунланди. Натижалар билан танишинг

'Президент соврини учун ўтказилган халқаро турнир якунланди. Натижалар билан танишинг'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган ХV халқаро турнирда кеча эркаклар ўртасида 81, 90 кг., аёллар ўртасида 48, 57, 63, 70 кг. вазн тоифаларида ғолиблар маълум бўлган эди.

Иккинчи кунги баҳслар ҳам анчайин қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Бугун эркаклар 60, 66, 73 кг., аёллар эса +70 кг. ва мутлақ вазн тоифасида ғолиб полвонлар аниқланади. Бу ҳақда Вазирлик сайтида ёзилмоқда.  

Мусобақа якунларига кўра натижалар қуйидагича:

- 60 кг.

1. Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон);

2. Абдуллазиз Хамроев (Ўзбекистон);

3. Акобир Қурбонов (Ўзбекистон);

3. Канат Сеилкхан (Қозоғистон).

- 66 кг.

1. Қобулжон Ахмедов (Ўзбекистон);

2. Атабек Амирали (Қозоғистон);

3. Руслан Бўриев (Ўзбекистон);

3. Муҳаммад Юсуф Шуайиб (Ағфонистон).

-73 кг.

1. Сабир Сапарбаев (Қозоғистон);

2. Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон); 

3. Ўрол Содиқов (Ўзбекистон);

3. Ильсоҳзода Ҳусини (Тожикистон).

+70 кг.

1. Похизахон Камолиддинова (Ўзбекистон);

2. Азман Амаева (Қозоғистон);

3. Филура Эргашева (Ўзбекистон);

3. Гусево Владлено (Россия).

Шунингдек, мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ҳам полвонлар аниқланди.

1. Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон);

2. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон);

3. Яхё Имомов (Ўзбекистон);

3. Неъматулло Асранкулов (Тожикистон).

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, 1993 йилдан бери ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган мазкур турнирда кўплаб номдор полвонлар иштирок этишган. 15-бор ташкил этилган анъанавий халқаро турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 кг ҳамда мутлақ, аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашди.

Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирининг умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга 3 000, 2-ўринни қўлга киритган спортчиларга 2 000 ҳамда иккита 3-ўрин соҳибларига 1 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвонимиз Муҳсин Хисомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 АҚШ долларига сазовор бўлди. 2-ўрин соҳиби тожикистонлик Дадахон Қурбоналиев 5 000 доллар, иккита 3-ўрин соҳиблари Яхё Имомов (Ўзбекистон) ва Неъматулло Асранкулов (Тожикистон)лар 3 500 доллардан, жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди.

Шунингдек, мутлақ вазн тоифасида чорак финалда мағлубиятга учраган 4 нафар курашчининг ҳар бирига 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофотлари топширилди.

    Бошқа янгиликлар