Аввалроқ, Термизда ўқувчи зўрлангани, ҳолат бўйича ИИБ 14 ойдан бери чора кўрмаёгани ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилояти прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот ҳам берганди.
Термиз шаҳрида 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига тегилганлиги ҳолати юзасидан Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан қўшимча текширув ўтказилди.
Натижасига кўра, мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида 2021 йил 11 апрель куни ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 118-моддаси (Шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






