АсосийSport

Жаҳон чемпионатида 4 та медаль қўлга киритилди

'Жаҳон чемпионатида 4 та медаль қўлга киритилди'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида Жиу-жицу спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлик хабар бермоқда. 

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этишди. Ушбу чемпионатда 7 та вазн тоифасида 40 дан ортиқ давлатдан спортчилар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз умумий 4 та медаль билан чегараланишди.

Совриндор ўринларни қўлга киритган спортчилар билан танишинг:

Кумуш.

Риза Сафаров (-94 кг);

Моҳирҳўжа Муминҳўжаев (-77 кг).

Бронза.

Жакҳонгирҳўжа Махмудов (-85 кг);

Зулайҳо Асадова (-62 кг).

    Бошқа янгиликлар