1

Коронавирус: Ўзбекистонда 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

ЖАМИЯТ 12.04.2021, 10:40
Коронавирус: Ўзбекистонда 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

2021 йил 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85114 (+192) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

2 нафари Андижон вилоятида,

5 нафари Бухоро вилоятида,

2 нафари Жиззах вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

24 нафари Самарқанд вилоятида,

3 нафари Сирдарё вилоятида,

10 нафари Фарғона вилоятида,

 2 нафари Хоразм вилоятида,

 15 нафари Тошкент вилоятида,

120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

Қашқадарё вилоятида 1 нафар,

Наманган вилоятида 6 нафар,

Самарқанд вилоятида 16 нафар,

Сурхондарё вилоятида 2 нафар,

Фарғона вилоятида 2 нафар,

Тошкент вилоятида 18 нафар,

Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82943 (+183) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1537 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1