1

"Аёллар меҳнат ҳақини қимматроқ қилиб белгилаш таклифимизга қаршиликлар бўлаяпти..." – депутат

ЖАМИЯТ 12.04.2021, 14:03
"Аёллар меҳнат ҳақини қимматроқ қилиб белгилаш таклифимизга қаршиликлар бўлаяпти..." – депутат

“Миллий тикланиш” партияси янги таҳрирда кўрилаётган Меҳнат кодексига мослашувчан иш вақти тушунчасини таклиф қилди. Бу ҳақда партиянинг Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

" Аёлларни оиладаги воз кечиб бўлмас даражадаги қадрли ўринларини заифлаштирмаслик учун уларга кўпроқ вақт қолиши керак.

Аёллар меҳнат ҳақини қимматроқ қилиб белгилаш таклифимизга қаршиликлар бўлаяпди, инсон хуқуқлари, тенглик принциплари бузилармиш... Ўзбекларда оналар ва аёлларнинг ҳақи доимо кўпроқ бўлган, бор, бундан кейин ҳам бўлади, қонунда акс эттира олмасак бу қадрият ўзгариб қолмайди.  

Бу қадриятни англамайдиган тарбиясизларнинг кўпайиб бораётгани ҳам, афсуски ҳақиқат.  

Бу ҳам тарбия ва таълимдаги фожеаларимиздан бири!", –  дейди Алишер Қодиров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1