1

5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олмоқчи бўлган тошкентлик фуқаро 10 минг долларидан айрилди

ЖАМИЯТ 12.04.2021, 14:19
5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олмоқчи бўлган тошкентлик фуқаро 10 минг долларидан айрилди

2020 йилнинг декабрь ойида 39 ёшли Акмалжон Ю., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани Бойқўрғон МФЙ.,да жойлашган “Wunderkind” хусусий мактаби олдида таниши 28 ёшли Сардор Г., га 5 000 000 000 сўмлик имтиёзли кредит олишида ёрдам беришини, унинг ўзи банкка керакли бўлган ҳужжатларни йиғиб беришини ваъда қилиб, бошланғич тўлов сифатида 10 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан муқаддам судланган Акмалжон Ю.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1