1

«Иқлим қутичаси» ўқув қўлланмаси Тошкент шаҳридаги 3 та мактабда муваффақиятли жорий қилинди

ЖАМИЯТ 12.04.2021, 15:11
«Иқлим қутичаси» ўқув қўлланмаси Тошкент шаҳридаги 3 та мактабда муваффақиятли жорий қилинди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

2014 йилда БМТ Тараққиёт дастури ишлаб чиққан таълим муассасалари учун «Иқлим қутичаси» ўқув қўлланмаси 2018 йилдан бошлаб республикада мактаб таълим жараёнига жорий қилишга мослаштириш бўйича ишлар олиб борилди.

Ўқув қўлланмасини таълим жараёнига жорий қилишдан кўзланган мақсад — ёшлар ва жамоатчиликни иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга таъсири ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат.

2015 йилда «Иқлим сандиқчалари» Россиянинг 157 та ўрта мактабида муваффақиятли тажрибадан ўтказилди. Ўша йили «Иқлим сандиқчаси» инглиз тилига таржима қилинди ва Парижда ўтказилган Иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг Доиравий Конвенцияси томонларининг конференциясида (СОР-21) тақдим этилди. 2016 йилда эса Қозоғистон, Қирғизстон ва Тожикистон давлатларида жорий этила бошланди.

 «Иқлим қутичаси» материаллари тўплами Россия Федерациясининг молиявий кўмагида, Ўзгидромет ва Республика таълим маркази билан кенг ҳамкорликда БМТ ТД, Мослашув жамғармасининг «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларини иқлимга бардошлигини таъминлаш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида мослаштирилди.

Республика таълим маркази томонидан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, халқ таълим бўлимлари услубиятчилари, мактабдан ташқари таълим муассасалари мутахассислари, синф раҳбарларига Ўзбекистоннинг иқлим шароитлари ва хосликлари ҳақидаги материаллар билан таълим жараёнида ва мактабдан ташқарида таҳсил беришда фойдаланишлари учун ўқув-услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Ўқув қўлланмасини намунавий жорий қилиш Тошкент шаҳрининг учта мактабида муваффақият билан ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1