АсосийJamiyat

Кувайтнинг "Jazeera Airways" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширади

'Кувайтнинг "Jazeera Airways" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширади'ning rasmi

Кувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва Кувайт давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 12 апрель куни «Jazeera Airways» авиакомпаниясига Кувайт–Тошкент–Кувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди.

Қайд этилишича, авиакомпания парвозларни «А320-214» ва «А320-251Н» ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар