АсосийJamiyat

Ўзбекистон Гидрометрология маркази ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

'Ўзбекистон Гидрометрология маркази ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво шароитини маркази Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари устида жойлашган юқори циклон белгилайди. Бу ҳақда Гидрометрология маркази хабар берди.  

Кутилаётган кеча-кундузда республика бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятларида кеча-кундуз давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сешанба куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқни, кундуз кунлари 17-22° илиқни ташкил этади. 

Чоршанба куни (14 апрель) республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ атрофида бўлади. 

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9-14° илиқ, кундуз куни 22-27° илиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Бошқа янгиликлар