АсосийDunyo

Санкт-Петербургда номаълум шахс ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни қорнидан пичоқлади

'Санкт-Петербургда номаълум шахс ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни қорнидан пичоқлади'ning rasmi

Кеча, 11 апрел куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида номаълум шахс 40 ёшли ўзбекистонлик ҳомиладор аёлнинг қорнига пичоқ урди. Ҳодиса Дачний проспектидаги уйнинг олдида содир бўлган. Piter.TV бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи берган маълумот асосида хабар берди.

11 апрель куни полицияга 26-сонли касалхонадан телефон орқали мурожаат келиб тушган. Улар 40 ёшли ҳомиладор аёл (16-17 хафталик) қорин деворининг пичоқ билан кесилган жароҳати, ингичка ичак яраси билан касалхонага ётқизилганини маълум қилган. 

Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ҳозирда оғир аҳволда.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар