АсосийJamiyat

Намангандаги шифохонада 28 ёшли аёл бир хонада даволанаётган шеригининг пулларни ўғирлаб кетди

'Намангандаги шифохонада 28 ёшли аёл бир хонада даволанаётган шеригининг пулларни ўғирлаб кетди'ning rasmi

Жорий йил 11 апрель куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 апрель куни соат 14:00 ларда номаълум шахс, туман ҳудудида жойлашган шифохонада даволаниб ётган хонасидаги дераза токчасига қуйилган аёллар сумкасининг ичида бўлган 1.300.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу хонада бирга даволанаётган шериги, Чуст туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар