1

ДХХ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини сўраган Андрей Кубатиннинг опасининг мурожаати юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 09:48
ДХХ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини сўраган Андрей Кубатиннинг опасининг мурожаати юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди

Бош прокуратура коронавирусдан вафот этган Андрей Кубатиннинг опасининг мурожаати бўйича иккинчи марта расмий баёнот берди.

Маълум қилиниўшича, фуқаро Клара Сахарованинг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган шикоятида 2017 йил 25 мартда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан укаси Андрей Кубатинга нисбатан Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хоинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида А.Кубатинга ДХХ ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида у ўзи содир қилмаган жиноятига иқрор бўлгани, 2017 йил 1 декабрда эса Республика Ҳарбий суди ҳукмига асосан ЖКнинг 157-моддаси 1 кисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида баён этилган.  

Шунингдек, шикоятда К.Сахарова А.Кубатин 2019 йил 26 сентябрда жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти суди томонидан оқланиб, озодликка чиқарилгани, 2020 йилда эса у «Covid-19» вируси билан касалланиб, 2020 йил 27 октябрь куни вафот этганини таъкидлаб, укасига нисбатан тергов жараёнида руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказган ДХХ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо беришни сўраган.

Аниқланишича, мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 9 февраль куни ДХХ тергов бошқармаси томонидан ушбу тергов ҳаракатларида қатнашган ДХХ ходимлари ҳаракатлари қонунийлигини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилган.  

Иш материаларидан маълум бўлишича, А.Кубатин 2017 йилнинг 10 апрелидан 2017 йил 14 сентябрга қадар тергов хибсхонасида сақланган.  

Хибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмаган, у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикАндрей Кубатиннинг опасининг мурожаатиоят билан мурожаат қилмаган ва унинг соғлиғи, руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган.  

Шунингдек, терговга қадар текширувда ушбу жиноят иши қонун доирасида ўтказилганлиги хамда фуқарога ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаганлиги аниқланиб, натижасига кўра жиноят ишини кўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Марҳум А.Кубатинга нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан назорат  тартибида ўрганилиб, жиноят ишини кўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорни бекор қилиш учун асослар топилмади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1