1

Ўзбекистонда яна 177 одамда коронавирус аниқланди, уларнинг 127 нафари Тошкентдан

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 10:23
Ўзбекистонда яна 177 одамда коронавирус аниқланди, уларнинг 127 нафари Тошкентдан

2021 йил 12 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85291 (+177) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-3 нафари Андижон вилоятида,

-3 нафари Бухоро вилоятида,

-2 нафари Жиззах вилоятида,

-3 нафари Наманган вилоятида,

-17 нафари Самарқанд вилоятида,

-3 нафари Сирдарё вилоятида,

-2 нафари Сурхондарё вилоятида,

-3 нафари Хоразм вилоятида,

- 14 нафари Тошкент вилоятида,

-127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

-Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,

-Навоий вилоятида 5 нафар,

-Самарқанд вилоятида 15 нафар,

-Сирдарё вилоятида 4 нафар,

-Сурхондарё вилоятида 1 нафар,

-Фарғона вилоятида 3 нафар,

-Тошкент вилоятида 12 нафар,

-Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83089 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1568 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1