1

"Сирдарё" ЙПХ масканида Қашқадарёдан олиб келнилаётган гўшт яроқсиз экани аниқланди ва ёқиб юборилди

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 10:50
"Сирдарё" ЙПХ масканида Қашқадарёдан олиб келнилаётган гўшт яроқсиз экани аниқланди ва ёқиб юборилди

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ҳамда “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 18 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғининг тегишли бандларига асосан вилоятимизга кириб келиши мумкин бўлган юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган “Сирдарё” карантин маскани орқали гўшт-сут маҳсулотларини, парранда, йирик ва майда шохли чорва молларини олиб ўтаётган автотранспорт воситалари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда текширилиб келинмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўтказилган тадбирлар давомида Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи Ж.С бошқарувидаги "Нексия" русумли автотранспорт воситаси текширилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 329 кг қорамол гўшти борлиги аниқланди. Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят “Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази”га олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан Гулистон тумани "Зарбдор" маҳалласи ҳудудида ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Фуқаро Ж.С бошқарувидаги "Нексия" русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимларига тегишли тартибда топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1