1

Зарбдорда 102 ёшли момо эмланди

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 11:51
Зарбдорда 102 ёшли момо эмланди

Жиззах вилоятида ҳам эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Дастлаб эмлаш ишлари фақат Жиззах шаҳрида олиб борилган бўлса, ҳозирда вилоятнинг барча туманларида биринчи навбатда эмланадиган аҳолининг эмлаш ишлари бошлаб юборилган.   Бу ҳақда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Айни пайтда вилоят бўйича жами 11514 киши эмланди.

Шу кунгача эмланганлардан  вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмади.

Яқинда Зарбдор туманидаги Оқар МФЙ, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йил туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам эмланди.

- Болам жон ширин экан, мана мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо юртимиз доим тинч, Юртбошимиз омон бўлсин. Бу балою офатлардан тезроқ халос бўлайлик, - деди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Вилоятда эмлаш аҳамияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1