1

Қашқадарёда 2 баҳо қўйгани учун калтакланган инглиз тили ўқитувчиси юзасидан ХТВ муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 12:19
Қашқадарёда 2 баҳо қўйгани учун калтакланган инглиз тили ўқитувчиси юзасидан ХТВ муносабат билдирди

Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтаклангани юзасидан хабар берган эдик. 

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ушбу ҳолатга муносабат билдирди:

Миллат сифатида қад ростлаш ва дунёнинг ривожланган давлатига айланишига фақатгина таълим соҳасини ислоҳ этиш, бунинг учун ўқитувчиларнинг жамиятда энг обрўли қатламга айлантириш орқалигина эришиш мумкинлигини барчамиз биламиз.

Бироқ афсуски ҳали ҳамон жойларда ўқитувчиларни таҳқирлаш, камситиш, ҳақоратлаш ҳамда уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатлари учрамоқда. Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги бу борада ўқитувчиларни ҳимоя қилиш позициясида эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шоҳнур Оққузиевнинг касбий фаолиятига нисбатан жисмоний тазъйиқ, ҳаттоки ўқитувчининг ҳаётига бевосита таҳдид қилингани, хақoратлангани, аёвсиз равишда калтакланганлик ҳолати юзага келди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши бу каби кўнгилсиз воқеаларни кескин қоралашини маълум қилади.

Ўз навбатида Ватанимиз равнақи ва ривожи учун бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакилларини жамиятда ўқитувчиларга нисбатан умуммиллий ҳурмат туйғусини шакллантириш, касбий фаолиятига аралашмасликка чақиради.

Зеро, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ўзи ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, уларнинг профессионал фаолият билан шуғулланишларига кўпроқ шароит яратиб беришга қаратилган чораларни кўриш зарурлигига эътибор қаратиб, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигини, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув жавобгарликка сабаб бўлишини қайд этган" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1