1

Фарғонада фуқаро автомобилини жарима майдонидан олиб чиқиш эвазига ходимга 100 АҚШ доллар пора таклиф қилди

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 12:39
Фарғонада фуқаро автомобилини жарима майдонидан олиб чиқиш эвазига ходимга 100 АҚШ доллар пора таклиф қилди

Жорий йилнинг 9 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Абдуллаев томонидан Қўштепа тумани ҳудудида "Дамас" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль ойнасига теварак-атрофни кўришни чекловчи воситалар ўрнатилганлиги аниқланган ва ҳайдовчи Д.Ҳ.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Бу ҳақда  ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шундан сўнг, Қўштепа тумани ИИБ ЙҲХГ маъмурий материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори И.Саркоровнинг ёнига ўзини "Усмонхон" - деб таништирган фуқаро келиб, "Дамас" русумли автомобиль унга тегишли эканлигини айтиб, ҳайдовчи Д.Ҳ.га жарима қўлламаслик ва автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш эвазига 100 (юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙҲХГ инспектори И.Саркоров вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган фуқарога нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ходимнинг билдиргиси асосида, 2021 йил 10 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро У.Д. ЙҲХГ инспектори И.Саркоровнинг хизмат хонасида 100 (юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1