АсосийJinoyat

Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг 23,6 млн сўм пулини ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўм олган мансабдор ушланди

'Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг 23,6 млн сўм пулини ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўм олган мансабдор ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир  ўтказилди.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи С.Х. “А.О.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, шаҳардаги кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари учун тўланиши лозим бўлган 23,6 млн сўмни жамият ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар