АсосийJinoyat

Навоийдаги қамоқхонада “Ҳизб ут-Таҳрир" тарафдори маҳкумларга террористик ғояларни тарғиб қилаётгани аниқланди

'Навоийдаги қамоқхонада “Ҳизб ут-Таҳрир" тарафдори маҳкумларга террористик ғояларни тарғиб қилаётгани аниқланди'ning rasmi

Фарғоналик фуқаро У.А. (исми-шарифи ўзгартирилган) муқаддам содир этган ўғирлик жиноятлари учун беш маротаба судланган, охирги марта 2015 йилда содир этган ўғирлик жинояти учун судланиб, жазони ижро этиш колониясида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб келаётган эди.  

Жиноят иши ҳужжатлари ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра, маҳкум У.А Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўташ давомида яъни, 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йил январь ойига қадар, “Ислом халифалиги давлати” қуришни ўз олдига мақсад қилиб, бутун дунёда, жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бориши тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир аль-Исломий” халқаро террористик ташкилотнинг ғояларини қўллаб, террористик ташкилот ғоялари билан йўғрилган варақаларни қўлёзма шаклида, матндаги айрим сўзларни қисқартирган ҳолда тайёрлаб, турма участкасидаги маҳкумларга тарқатган.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан 2021 йил  12 март куни У.А.га нисбатан бўлган жиноят иши суд муҳокамасида кўриб чиқилди ва унинг айби судда тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд томонидан У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддасининг 1-қисми ва 2441-моддасининг 2-қисми билан Жиноят кодексининг 59,60-моддалари тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 

 

    Бошқа янгиликлар