АсосийJinoyat

Фарғона политехника институти мансабдорлари ўзларига ишониб топширилган бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди

'Фарғона политехника институти мансабдорлари ўзларига ишониб топширилган бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Фарғона политехника институтида таълим, бюджет ва меҳнат қонунчилиги ижроси аҳволи ўрганилган.

Ўрганиш давомида Фарғона политехника институти мансабдор шахслари 2019-2020 йиллар давомида 600 млн. сўмдан ортиқ, жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизоми бузилишига йўл қўйиб, ўзларига ишониб топширилган 79,5 млн. сўм бюджет маблағларини растарата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.03.2021 йилда вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 184-1-моддаси 2-қисми, 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида қонунчиликка зид равишда қабул қилинган ҳужжатларга нисбатан 9 та протест келтирилган, 9 нафар мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.

Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома 09.04.2021 йилда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи К.К.Алиходжаев иштирокида институтнинг барча профессор-ўқитувчилари, педогог ходимларининг кенгайтирилган йиғилишида мухокама қилинди.  

Муҳокамада давомида бу каби қонун бузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик, коррупцияни олдини олиш борасида изчил самарали тадбирларни ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, малакали ва етук кадрларни тайёрлаш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар