1

Ўқувчилар ва ўқитувчилар дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш имкониятини қўлга киритиши мумкин

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 15:00
Ўқувчилар ва ўқитувчилар дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш имкониятини қўлга киритиши мумкин

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратган.

Ўқитувчиларда эса ажратилган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:  

  •  ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
  •  хорижий давлатда яшаш
  • турар жой;
  • халқаро ва ички транспорт;  
  • суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

 

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

  • Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
  • Танлов шартлари;
  • Талаб этиладиган ҳужжатлар;
  • Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

Очиқ мулоқот 14 апрель куни  соат 15:00 да  Халқ таълими вазирлигининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида  бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1