1

"27 йил уларни эшитмадик, уларга кредит бермадик, уларни касбга ўқитмадик" – Президент ёшлар ҳақида

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 15:44
"27 йил уларни эшитмадик, уларга кредит бермадик, уларни касбга ўқитмадик" – Президент ёшлар ҳақида

Йил бошидан буён ёшлар масаласида иккинчи маротаба Президент видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Январь ойида ўтказилган йиғилишда 2 та устувор йўналиш – ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган эди.

ҚИЛИНГАН ИШЛАР

“Даракчи” мухбирининг видеоселектор йиғилишидан маълум қилишича, 648 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлардан биринчи чоракда 283 минг нафарининг бандлиги таъминланган. 175 минг нафар ёшларга 45 минг гектар ер майдони ажратилган.76 минг нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилган. 33 минг нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун 800 миллиард сўм кредит, 6 минг нафарига субсидия ажратилиб, бандлигига кўмаклашилган. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 36 мингта қўшимча турли тўгараклар ташкил этилиб, 874 мингга яқин ёшлар жалб этилган. “Беш муҳим ташаббус” доирасида 97 мингта маданият, спорт инвентарлари ва компьютерлар, 562 мингта бадиий китоб таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига етказиб берилган.

АММО, ЛЕКИН, БИРОҚ...

Лекин, айрим раҳбарларнинг ёшлар масалаларига эътибори, ҳали ҳам талаб даражасида эмас. Масалан:

  • Андижон вилоятида бугунги кунда саноат корхоналари ва кластерларда 7 мингта доимий вакант иш ўринлари мавжудлигига қарамасдан, 80 минг нафар ишсиз ёшлардан, биринчи чоракда 35 минг 600 нафарининг бандлиги таъминланган бўлса, шундан бор-йўғи 5 мингга яқини доимий ишларга жойлаштирилган, холос.
  • Бўш иш ўринларига жойлаштиришда камчиликларга йўл қўяётган ҳудудлар: Жалақудуқ, Пахтаобод туманлари ва Хонобод шаҳри.

Худди шу каби, ишсиз ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитишда ҳам муаммолар бор. Айниқса:

  • Косонсойда 4,5 минг нафар ишсиз ёшларнинг 31 нафари;
  • Наманган туманида 3,6 минг нафардан 47 нафари;
  • Тахтакўпирда 1,3 минг нафардан 45 нафари ўқитилган, холос.

Шунингдек, ёшларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун Бандлик жамғармасидан 7 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган бўлса-да:

  • Қашқадарёда бор-йўғи 5 нафар;
  • Андижонда 11 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 76 нафар ёшларга субсидия ажратилган.

27 йил уларни эшитмадик, уларга кредит бермадик, уларни касбга ўқитмадик”, – деди Шавкат Мирзиёев ёшлар ҳақида.

Видеоселектор давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1