1

Президент видеоселектор йиғилишидан: “1+1” дастури ижроси ҳам яхши йўлга қўйилмаган

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 16:27
Президент видеоселектор йиғилишидан:  “1+1” дастури ижроси ҳам яхши йўлга қўйилмаган

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида давом этаётган видеоселектор йиғилишида “1+1” дастури ижроси ҳам кескин танқид қилинди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири. 

Январдаги йиғилишда масъулларга “1+1” дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган эди.

Лекин, бу ишларни тизимли ташкил эта олишмагани сабабли:

  • уч ойда республика бўйича 21 минг нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилган (вилоятлар кесимида ўртача 1,5 минг нафар), Тошкент шаҳрида атиги 1 мингта, Наманганда эса 1 минг 100 та сертификат берилган. 
  • Бухорода эса, бор-йўғи 216 нафар ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш орқали 6,2 миллиард сўм кредит ажратилган (ўқитилганларнинг 20 фоизи).
  • Бундан ташқари, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткич.
  • Худди шу каби, Хўжайлида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқатда 27 нафар (2,1 минг нафар), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар) ишсиз ёшлар “1+1” лойиҳаси билан қамраб олинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1