Ёшлар масалаларига бағишланган Президент видеоселектор йиғилишида ёшлар билан етарли иш олиб бормаган айрим раҳбарлар ишдан олинди, айримларига огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар қилмоқда.
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз дея баҳоланган бўлса, ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун:
- Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов;
- Фурқат тумани ҳокими Солиев;
- Улуғнор тумани ҳокими Махсудов;
Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун:
- Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари;
- Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари;
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун:
- Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, Савдо-саноат палатасининг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарларини лавозимидан бўшатилади.






