АсосийJamiyat

Ёшларнинг нуфузли халқаро спорт, маданият, санъат ва фан танловларида иштироки билан боғлиқ харажатлари қопланади

'Ёшларнинг нуфузли халқаро спорт, маданият, санъат ва фан танловларида иштироки билан боғлиқ харажатлари қопланади'ning rasmi

Ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш учун конкурс ва мусобақалар кўпайтирилади. Бу ҳақда Президент видеоселектори йиғилишида иштирок этаётган “Даракчи” мухбири хабар бермоқда.

Президент топшириғига биноан, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев, Ёшлар агентлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда ёшларнинг нуфузли халқаро спорт, маданият, санъат ва фан танловларида иштироки билан боғлиқ харажатларни қоплаш тизимини йўлга қўяди.

Шу билан бирга, жорий йилда 2 миллион нафар ёшларни таълим муассасаларининг спорт заллари ва майдонларида тўгараклар ҳамда мусобақаларга жалб қилиниб, республика даражасида танловлар, мусобақалар ўтказиш графигини ишлаб чиқилади.

 

    Бошқа янгиликлар