Ёшлар масалаларига бағишланган Президент видеоселекторида ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун, Фарғона университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Ахмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар бермоқда.
“Қайси ректор ётоқхонага бориб ёки бўш ётган маданият марказларида ёшлар билан учрашди, улар билан мулоқотни йўлга қўйди, мотивация бериш, ҳаётда ўз йўлини топиш ва маданий тадбирларни ташкил этди? Афсуски, бу саволга ижобий жавоб йўқ”, деди давлат раҳбари.
Бошқа ректорлар қатъий огоҳлантирилди.
Олий ўқув юртлари атрофидаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни:
- хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик тўгаракларига жалб этади;
- уларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга кўмаклашади;
- “ёшлар дафтари”даги ёшлар учун олийгоҳларга кириш бўйича бепул тайёрлов курсларини ташкил этади.
Ушбу тизим орқали 135 та олийгоҳ камида ўртача минг нафардан ёшларни қамраб олганда ҳам, камида 100 минг нафар ёшларга ҳаётда ўз ўрнини топишида кўмак бўлади.
“Шу тизим йўлга қўйилса, шаҳарларда вазият албатта ўзгаради, адашган ёшлар сони кескин камаяди”, деди Президент.
Юқори натижа кўрсатган ректор, техникум ва коллеж раҳбарларига 50 фоизгача устама тўлаб берилади.






