АсосийJamiyat

Бугун айрим вилоятларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади

'Бугун айрим вилоятларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар