АсосийJamiyat

"Қибрай – Қўйлиқ – вилоят марказий шифохонаси” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

'"Қибрай – Қўйлиқ – вилоят марказий шифохонаси” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Қибрай туман аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар, Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутатлари, МФЙ раисларининг таклифлари ўрганиб чиқилиб ушбу йўналишда автобус қатновлари ташкил этилди.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Янги йўналишда автобус қатновининг йўлга қўйилиши билан туманнинг "Миришкор", "Арғин", "Баҳор", "Товкаттепа", "Ибрат",  "Янгиобод", "Дўрмон", "Алишеробод" каби қатор МФЙ аҳолиси учун қулай шароитда манзилига бориб келиш имконияти яратилди.  

Ушбу йўналишда автобуслар ҳар куни соат 5:30 дан кеч соат 21:00 га қадар йўловчиларга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар