АсосийJamiyat

"Aмирсой"да дам олаётган хитойлик меҳмоннинг йўқотилган телефони 3 соатда топиб берилди

'"Aмирсой"да дам олаётган хитойлик меҳмоннинг йўқотилган телефони 3 соатда топиб берилди'ning rasmi

Шу йилнинг 6 апрел куни Хитой Халқ Республикаси фуқароси, Чжоу Ке Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.  Бу ҳақда ИИВ маълум қилди.

Унга кўра, Чжоу Ке жорий йилнинг март ойи ўрталарида Бўстонлиқ тумани «Aмирсой» тоғ чанғи курортига дам олиш мақсадида келган ва эҳтиёцизлиги оқибатида ўзига тегишли бўлган уяли алоқа аппаратини йўқотиб қўйган. Шу сабабли у йўқотилган уяли алоқа аппаратини топишда амалий ёрдам сўраган.

ИИББ ХТТБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Чжоу Кега тегишли бўлган уяли алоқа аппаратини «Aмирсой» тоғ чанғи курортида чанғи учишни ўргатувчи бўлиб ишловчи, 1990 й.т. A.О. топиб олиб, ўз мақсади йўлида фойдаланмоқчи бўлганлиги аниқланган. Шундан сўнг телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштирилиб олиниб, мулк эгасига қайтариб берилган.

− Мен телефонимни йўқотдим, топилмаса керак деб ўйлаган эдим. Лекин мурожаат қилганимдан сўнг, жуда қисқа муддат телефоним топилди. Туризм полицияси ходимларининг оператив ишлашига қойил қолдим -дейди хитойлик меҳмон Чжоу Ке.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда фуқаро A.O.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 62-моддаси асосида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар