МСК ахборот хизмати хабар беришича, комисссиянинг мажлисида Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланган.
Асосий тадбирлар дастурида сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ушбу жараёнда ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайловга тайёргарлик жараёнини коронавирус пандемияси шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга биноан энди Президент сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.






