Мамлакатимиз аҳолиси томонидан парфюмерия маҳсулотларга бўлган талаб юқори. Бугунги кунда мазкур товарларнинг бир қисми хориждан импорт асосида олиб келинмоқда ва бу жараёнларга давлатимиз томонидан бир қатор имкониятлар яратилган. Юртимизда яратилаётган бундай имкониятларга қарамай божхона назоратидан яширган холда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш холатлари ҳанузгача учраб турибди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Акбар Ризақулов хабар берди.
Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, иккита ҳолатда божхона назоратидан яширилган ва хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 53,9 миллион сўм бўлган парфюмерия махсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда