1

Кесиб ташланган 47 туп дарахтга Қарши ҳокимлиги изоҳ берди

ЖАМИЯТ 14.04.2021, 18:32
Теглар: Қарши шаҳар
Кесиб ташланган 47 туп дарахтга Қарши ҳокимлиги изоҳ берди

Аввалроқ, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ижтимоий тармоқларда чиққан ушбу хабарга Қарши шаҳар ҳокимлиги  расмий муносабат берди:  

"Ижтимоий тармоқларда берилган “Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди” сарлавҳали хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарларда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди, деб қайд этилган. Аслида Қарши шаҳар Хонтепа МФЙ Лойиҳачилар кўчасидаги эски озиқ-овқат омбори ҳудудидаги ҳар хил турдаги кўп йиллик дарахтлар шаҳар ҳокимлиги томонидан эмас фуқаро Р.Д. нинг ўзи томонидан кесиб олинган.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан берилган хабарда дарахтлар Қарши шаҳар ҳокимлигининг 25.01.2021 йилдаги 05/01-25-сонли дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаси асосида қўпориб ташланганлиги қайд этилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони 24-банди “б”-қисмига асосан “Республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишига жорий этилган мараторийнинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилиши муносабати билан Қарши шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил 25 январдаги 05/01-25-сонли дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаси ҳеч қандай ваколатга эга бўлмай, бунинг учун тегишли идоралардан махсус рухсатнома талаб этилган.  

Шу боисдан фуқаро Р.Д 2021 йил 19 февралда дарахтларни кесишга рухсат беришни сўраб ЯИДХ портали орқали мурожаат қилган. Унга жавобан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилиб, дарахтларни кесишга рад жавоби берилган.  

Фуқаро Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси махсус рухсатисиз дарахтларни кесиш мумкин эмаслигини билган ҳолда 47 тўп дарахтни таг қисмидан кесиб ташлаган. Яъни, фуқаро бу ишни тегишли ваколатли идоралар махсус рухсатисиз ва иштирокисиз ўзбошимчалик билан амалга оширган".  

Шарҳлар

Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани маълум бўлди

13.04.2021, 17:15

Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1