АсосийJamiyat

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди

'Тошкентда содир бўлган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

2021 йил 14 апрель куни тахминан соат 08.20 да Зиёлилар кўчасидаги Узавтотранс биноси қаршисида иккита транспорт воситаси: 33 ёшли Тошкент вилоятилик Нурлан М. бошқарувидаги “Nexia” ва 30 ёшли Арсен А. бошқарувидаги “РС200S” мотоцикли тўқнашуви рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. 

Тўқнашув оқибатида мотоциклчи бадан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга енгил автомобиль ҳайдовчиси қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимагани сабаб бўлган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Ҳаво ҳарорати ошаётгани сабабли пойтахт йўлларида икки ғилдиракли транспорт воситаларининг сони ошмоқда. Катта объектлар оқими орасида уларни ўз вақтида пайқаш қийинроқ. Бурилиш ва қайта бурилишлар вақтида эътиборли ва эҳтиёт бўлинг: ҳаракатингиз ҳеч кимга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилинг. Мопед, скутер, мотоцикллар ҳайдовчилари ҳам йўлларда эҳтиёт бўлишларини сўраймиз.

Бошқа янгиликлар