1

3 мамлакат ҳамкорлигида «Россия ва жаҳон медиаланшафти: ўтмиш, бугун, келажак" мавзусидаги конференция ўтказилди

ЖАМИЯТ 14.04.2021, 21:41
3 мамлакат ҳамкорлигида «Россия ва жаҳон медиаланшафти: ўтмиш, бугун, келажак" мавзусидаги конференция ўтказилди

Бугун, 14-апрел куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети яна бир нуфузли халқаро онлайн конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда университет маъмурияти "Даракчи"га хабар қилди.

Конференция  «Россия ва жаҳон медиаланшафти: ўтмиш, бугун, келажак" (Медиаланшафт России и мира: прошлое, настоящее и будущее) мавзусида ўтказилди. Онлайн форматда ўтказилган тадбир Россия халқлар дўстлиги университети журналистика назарияси ва тарихи кафедраси, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети босма ва электрон ОАВ кафедраси ҳамда ЎзЖОКУ медиа назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад уч олий таълим муассасасининг олимлари, докторантлари, талабалар ва амалиётчи журналистлари учун диалог муҳитини яратиш ва  замонавий масс медианинг ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат. Конференцияда ҳар уч мамлакат журналистика илмининг кўзга кўринган вакиллари, профессор-олимлари, докторант ва тадқиқотчилари иштирок этди. 

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1