1

Бугун икки ҳудудда бироз ёмғир ёғиши мумкин

ЖАМИЯТ 15.04.2021, 07:32
Бугун икки ҳудудда бироз ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1