АсосийJamiyat

ЎЗбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 минг нафардан ошди

'ЎЗбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 минг нафардан ошди'ning rasmi

14 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 43 896 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.   

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 300 854 нафарга етди.  

13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

-Қашқадарё вилояти (6 444 нафар),  

-Андижон вилояти (6 150 нафар),  

-Фарғона вилояти (4 271 нафар) банд қилди.  

Эътиборли жиҳати шуки, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафардан ошиқ бўлгани кўринмоқда (Андижон 37 344 нафар, Наманган 33 446).  

Жами эмланганлар сони бўйича ҳамон Фарғона вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди (47 946 нафар).

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар